ДЕКСТРИНЛАР

ДЕКСТРИНЛАР С(6Н10О5)„крахмал ва гликоген гидролизланганда (чала парчаланганда) ҳосил бўладиган маҳсулотлар. Гидролизнинг бошланғич босқичида йод таъсирида кўк ранг берадиган амилодекстринлар, сўнгра эритродекстринлар (йод таъсирида қизил-қўнғир ранг беради) ва мальтодекстринлар (йод таъсирида бўялмайди) ҳосил бўлади. Декстринлар гидролизининг кейинги босқичларида дисахаридлар, асосан мальтозалар, сўнгги маҳсулот сифатида моносахаридлар ҳосил бўлади. Сувда эрийди. Тўқимачиликда, гугурт и. ч. да, босмахона ва пойабзал саноатида ёпиштирувчи модда сифатида ишлатилади.

Loading...