ДЕЛАКРУА

ДЕЛАКРУА (Delacroix) Фердинанд Виктор Эжен (1798.26.4, Сен-Морис, Париж яқинида — 1863.13.8, Париж) — француз рассоми, прогрессив романтизмнинг йирик намояндаси. Делакруа ижодида янги усулларни дадил қўллаб тўйинган колоритга, дадил бўёқ суртмаси, ёрқин нурсоя кескинлигига эга бўлган рангтасвир тизимини яратди; асарларида эрксеварлик ғоялари билан йўғрилган фаол ҳаракат ва жўшқин руҳни акс эттирди («Баррикадада Озодлик», 1830). Делакруанинг бой ижодий фантазияси, эҳтироси Шарқ мавзуидаги тарихий ва классик хамда замонавий адабий асарларга ишлаган картиналарида аниқ намоён бўлди («Жазоирлик аёллар», 1833—34; «Мароккодаги яҳудийча тўй», 1839 ва б.).

Prev Article

ДЕЛАГОА