ДЕЛЬФА

ДЕЛЬФА — Фокида (Ўрта Греция) нинг жан. гарбида, Парнас тоғи этагида жойлашган юнон шаҳри. Мил. ав. 7—6-а. ларда умумюнон диний марка-зи бўлиб, меъморий ёдгорликлар (Аполлон ибодатхонаси оракул ва б.) сақланган. Мил. ав. 6-а. нинг бошларида Дельфада 4 йилда 1 марта умумюнон Пифий ўйинлари ўтказилган. Бу вақтда муқаддас осойишталик, тинчлик ҳукм сурган. Дельфада Аполлонга атаб жуда кўп назрниёз келтирилган. Бу бойликлар Дельфанинг юксалишига сабаб бўлган. Мил. ав. 1-а. нинг 80-й. ларида Дельфа фракияликлар ва б. қабилалар томонидан таланган. Мил. 1-а. охирида Дельфа даги ибодатхона кайта тикланган. Оракул фаолияти мил. 2-а. да бир мунча жонланган (сўнгги бор оракулга 3-а. да мурожаат қилинганлиги маълум); ибодатхона Рим императори Феодосий I томонидан тахм. 390 й. расман ёпиб қўйилган. Ҳоз. Дельфа — кичик аҳоли пункти. Дельфа ёдгорлигидан 1892 й. дан бошлаб француз археологлари олиб борган қазишлар натижасида икки муқаддас маскан (участка) — Аполлон ва Афина масканлари очилди: Аполлон Пифий ибодатхонаси (мил. ав. 6-а., меъморлар Ксенодор ва Агатон томонидан мил. ав. 4-а. да кайта қурилган) бўртма тасвирлар б-н безатилган (музейда сақланмоқда). Сифнийлар (тахм. мил. ав. 525), афиналиклар (мил. ав. 5-а. бошлари) хазиналари, ус-тунлари (галерея — устунли пешайвон, мил. ав. 475), театр (мил. ав. 2-а.) ва б. бор. Афина Проноя муқаддас ибодатхонасининг эски (мил. ав. 7-а. охири) ва янги (мил. ав. 6-а. охири) асослари, айлана тархли — фолос — макбара (мил. ав. 4-а. бошлари), стадион (мил. ав. 6-а.), гимнасий (мил. ав. 6—5-а. лар) ва б. ўрганилган. Дельфада археологик музей ташкил этилган. Дельфа меъморий ёдгорликлари Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Loading...