ДЕЛЬФИНЛАР

ДЕЛЬФИНЛАР (Delphininae) — тишли китлар туркумига мансуб сут эмизувчилар гуруҳи. Дарё Д. и (Platanistidae) ва дельфинсимонлар (Delphinidae) оилаларини ўз ичига олади. Дарё Дельфинлар ининг уз. 1,5—3 м, кўкрак сузгичлари калта ва кенг, тумшуги узун ва ингичка, тишлари кўп (104 дан 242 гача), кўзлари ожиз (ганг Д. да кўз гавҳари бўлмайди). Асосан Жан. Америка (лаплат Дельфинлар) ва Жан. Осиё (ҳинд Д., Хитой кўл Д.) дарёларида тарқалган. Дельфинсимонларнинг уз. 1,2—3 м, айрим турлари (косатка) 10 м гача. Кўпчилигида орқа сузгичи бўлади, тумшуги чўзиқ, тишлари 50 тадан кўпроқ, дум сузгичининг кейинги учи чуқур кесилган. Бош мияси шарсимон, ярим шарлари пўстлоғида жуда кўп пуштачалари бор. Д. да китсимонларга нисбатан эхолокация ва эшитиш органи яхши ривожланган (бир неча ўн Гц дан 150 — 196 Гц гача частоталик акустик тебранишларни қабул қилади). Товуш сигналлари орқали ўзаро алоқа қилади. Эхолокация органи бошининг ҳаво тўпловчи бўшлиқларида жойлашган. Соатига 55 км тезликкача суза олади (косатка). 3—5 йилда балоғатга етади. Боласини 4—6 ой эмизади. Йирик Дельфинлар 50, майдалари 30 й. гача яшайди. Овозга тақлид кила олади, қўлга осон ўрганади. Океанариумларда боқилганида кўпайиши ҳам мумкин. Дельфинларнинг 50 тури маълум. Оқ биқин Д. ва афалина деярли ҳамма денгизларда учрайди. Крра денгизда фақат оқ биқин Дельфинлар, шим. денгизларда шим. китсимон Дельфинлар, косаткалар тарқалган. Кўпчилик турларини овлаш ман қилинган.