ДЕЛОС (ҳоз. Дилос) — Эгей денгизидаги орол. Юнонистоннинг йирик линий маркази (Аполлон ибодатхонаси). Делос юнон-форс урушларипан кейин 1-Афина денгиз иттифоқининг маркази ва Делос иттифоқинит хазинаси сакла-надиган жой сифатида (мил. ав. 454 й. гача) йирик ахамиятга эга бўлган. Юнонистондан Кичик Осиёга ўтадиган асосий йўл Делос орқали ўтган. Эллинизм даврида халқаро савдо муносабатларида катта роль ўйнаган (қул савдоси маркази). Делос Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.