ДЕЛЬТА

ДЕЛЬТА — дарёнинг денгиз ёки кўлга қуйилиш жойида сувда оқиб келган жинслардан ҳосил бўлган текислик. Д. номи юнон алфавитидаги Д (дельта) нинг бош ҳарфидан олинган. Нил дарёсининг учбурчак дельтаси шаклан ана шу ҳарфга ўхшаш бўлганидан қадимда шундай ном олган. Дельтада дарё суви пан-жа шаклида кўпдан-кўп тармокларга бўлиниб оқади. Вақт ўтиши билан Дельта кенгайиб, денгиз ичкарисига кириб бораверади. Дарё оқизиғи кўп ва йирик бўлса ёки денгиз, кўл суви сатҳи пасайиб бораётган ёки саёз бўлса, Дельтанинг шаклланиши тезлашади. Йилига бир неча метрдан бир неча юз метргача кенгайиб боради. Дельтанинг шакли ва майдони турлича: Амазонка Д. си — 100 минг км2, Амударё Д. си — 19 минг км2, Волга Д. си — 19 минг км2. Д. тупроғи унумдор.

Loading...