ДЕМЕТРИЙ I

ДЕМЕТРИЙ I — Юнон-Бақтрия подшолиги шоҳи (мил. ав. тахм. 189 й. — тахм. 167 й.). Унинг даврида салта-нат ниҳоятда кучайган. Деметрий I ҳоз. Афғонистон ва Шим.-Ғарбий Ҳиндистондаги бир қанча вилоятларни босиб олган. Шим.Ғарбий Ҳиндистонда пойтахт шаҳар қурдирган, зарб эттирган тангаларида ўзини «ҳиндлар подшоси» деб атаган. Мил. ав. тахм. 175 й. Бақтрияда Деметрий Iга қарши Евкратид исён кўтарган. Деметрий I у б-н курашда ҳалок бўлган, подшолиги эса парчаланиб кетган. Салтанатнинг Ҳиндистондаги қисмига Деметрий Iнинг саркардаси Менандр подшоҳ бўлган.