ДЕМОКРАТИЯ

ДЕМОКРАТИЯ (юн. demos — халқ ва …кратия) — фукаролар эркинлиги ва тенглиги қонунларда мустаҳкамланган, халқ ҳокимиятчилигининг восита ва шакллари амалда ўрнатилган ва юзага чиқарилган сиёсий тузум. Демократия давлат билан инсон муносабатларини белгилайди. Демократиянинг асосий талаблари: кўпчилик ҳокимияти, фуқаролар тенг ҳуқуқлиги, улар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояланганлиги, конституция ва қонунларнинг устуворлиги, ҳокимиятнинг бўлиниши, давлат бошлиғи ва ваколатли органларнинг сайлаб қўйилиши. Демократиянинг бевосита Демократия (асосий қарорлар йиғилишларда бевосита барча фуқаролар то-монидан ёки референдумлар йўли билан қабул қилинади) ва вакиллик Д. си (карорлар сайлаб қўйиладиган органлар томонидан қабул қилинади) шакллари бор. Кишилик жамияти пайдо бўлганданоқ, Демократиянинг куртаклари бор эди ва у ҳозир энг тараққий этган мамлакатларда ҳам ўзининг сўнгги чўққисига эришганича йўқ. Давлат билан бирга вужудга келган Демократия инсоният тарихи давомида турли миллий-маданий шартшароитларга мослаша борган. Ҳар бир давлатда, миллатда ўзига хос қадриятлар, менталитет, анъаналар мавжуддир. Улар жамиятдаги демократик жараёнларга катта таъсир кўрсатади, бинобарин демократик муассасаларни шакллантиришда мазкур омиллар, ал-батта, ҳисобга олинади. Демократик давлатда (қ. Давлат) инсон манфаати, қадр-қиммати, ҳаёти қар нарсадан юқори туради. Бундай давлат ўзини ўзи бошқариш, кўппартиялилик, оммавий ахборот воситаларининг эркин бўлиши, фикрлар хилма-хиллигига шароит яратади. Бироқ Демократия ҳамма нарсада хоҳлаганча эркинлик эмас, қонунга асосланган эркинликдир. Демократиянинг ажралмас қисми интизом, қонунларни ҳурмат қилиш, бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишдир. Демократия тартиботлари ҳуқуқий давлатда мукам мал ривожланиб боради.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, демократик ҳуқуқий давлат ва бозор иқтисодиётини қарор топтириш йўлида катта қадам қўйди. Демократик тартиботларни қаётга олиб кирувчи, демократик сиёсий тизим таркибий тузилмаларини хамда фукаролик жамияти бўғинларини вужудга келтирувчи, инсон ҳуқуқлари кафолатлари тизимини қарор топтирувчи қонунлар қабул қилиниб, амалда ишлай бошлади.