ДЕМОКРИТ

ДЕМОКРИТ (Demokritos) [тахм. мил. ав. 460 — Абдери (Фракия) — 370] — юнон файласуфи. Атомистик назария (қ. Атомизм) асосчиларидан бири. Фалсафа, мантиқ, физика, мат., техника, ахлоқ, мусиқа каби соҳаларда асарлар яратган. Бизгача буларнинг айрим парчалари етиб келган. Демокрит таълимотига кўра, табиат объектив равишда мавжуд. Табиатдаги барча нарса ва ҳодисалар бўлинмас зарралар — атомлардан ташкил топган.

Атомлар энг майда, бўлинмас ва ўзгармас, боқий, моддий зарралар бўлиб, фазода доимо ҳар томонга ҳаракат қилади. Зарраларнинг ҳар хил кушилувидан турли нарсалар вужудга келган. Ҳатто одамнинг жони ҳам энг нозик харакатчан атомлардан ташкил топган. Атомлар ҳажми, шакли, тартиби ва қолати билан бир-биридан фарқ қилади; сифат жиҳатдан эса бир хил, яъни ранг, ҳид, маза каби сифатлар атомга тегишли бўлмай, балки субъект сезги органлари маҳсулидир. Атомлар билан бир қаторда бўшлиқ мавжуд. Атомлар ҳаракати тасодифий бўлмай, муайян қонуниятларга бўйсунган ҳолда бўшлиқца содир бўлади. Ҳаракатни материядан ажратиш мумкин эмас. Атомлар ҳаракатининг вақт нуқтаи назаридан боши йўқ, у абадий. Демокрит олам чексиз ва абадий, дунёлар вужудга келиб, йўқ бўлиб туради, жон ҳам моддий ва тана билан бирга ўлади деган фикрларни илгари сурди. Билиш назариясида Демокрит моддий оламни билиш ва ҳақиқатга эришиш мумкинлигини таъкидлади, билиш жараёнида сезги ва тафаккур ролини кўрсатди. Унингча, сезгиларимиз (кўриш, эшитиш, маза билиш ва б.) орқали олинган билим «қоронғи», у оламнинг моҳиятини очиб бера олмайди. Ақл op-кали олинган билим «ёруғ», ҳақиқий билимдир. Бу ерда Демокрит ҳодиса ва моҳиятни тушуна бошлагани, ҳиссий билиш билан абстракт тафаккурни фарқ қила олгани кўриниб турипти. Лекин, у «ёруғ» билишни «қоронғи» билишдан ажратиб қўйган. Демокритнинг бу фикри Ж. Локк томонидан илгари сурилган нарсаларнинг бирламчи ва иккиламчи си-фати тўғрисидаги таълимотнинг куртаги эди. Демокрит этикада атараксия таъли-мотини ривожлантирди. Демокрит илгари сурган ғоялар узоқ йиллар давомида фан ва фалсафа ривожига таъсир кўрсатди. Абдулла Аюпов.

Loading...