ДЕМУЛЬТИПЛИКАТОР

ДЕМУЛЬТИПЛИКАТОР (де… ва лот. multiplicator — кўпайтирувчи, катталаштирувчи) — автомобилнинг тортиш кучини оширишга имкон берувчи механизм. Д. юк автомобилларида узатмалар қутиси иккиламчи валининг айланиш тезлигини камайтириш, енгил автомобилларда эса уни ошириш учун ўрнатилади. Демультипликатор асосий узатмалар қутисига қушимча узатма сифатида киритилади. Тракторларда Демультипликатор вазифасини айлантирувчи моментни кучайтирадиган планетар редуктор ва 7—10 погоняли узатмалар қутиси бажаради. Юк автомобилларининг узатмалар қутисидаги бешинчи узатма иккиламчи вални тирсакли валга нисбатан 20—27% тез айлантиради.

Prev Article

ДЕМОС

Next Article

ДЕНГИЗ