Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ДЭН СЯОПИН

ДЭН СЯОПИН (1904, Сичуан – 1997, Пекин) — Хитой давлат ва сиёсат арбоби, Хитой Компартиям (ХКП) маслаҳатчилар Марказий комиссиясининг раиси (1982— 87). ХХР Марказий ҳар-бий кенгаши раиси (1983—90). 1975 — 76 ва 1977—82 й. ларда ХКП Марказий Комитети раисининг ўринбосари. ХКП МК бош котиби (1956—66). ХХР Давлат маъмурий кенгаши бош вазирининг ўринбосари (1952—54), ХХР Давлат кенгаши бош вазирининг ўринбосари (1954-66). ХКП МК Ҳарбий кенгашининг раиси (1981—89). «Маданий ин-қилоб» даврида (1966—76) «Мао Цзедунга қарши қаратилган йўлни ўтказганлиги» учун Дэн Сяопин таъқибга учраган ва сургун қилинган. Мао Цзедун ўлимидан кейин (1976 й. сент.) раҳбарлик ишига қайтарилди ва аввалги ҳамма ла-возимларига тикланди (1977). ХКП МК ll-чақириқ 3-пленумида (1978 й. дек.) Д. С. ташаббуси билан мамлакат миқёсида туб иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, бозор тизимини яратиш, хорижий мамлакатлар билан савдо, саноат, молия соҳаларида ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш ва б. йирик тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди ва муваффақиятли амалга оширила бошланди. Дэн Сяопин бутун дунёда «Хитойни қайта қуриш меъмори», «Хитой ислоҳотининг отаси» сифатида тан олинди. Унинг Хитойда бозор муносабатларини карор топтиришга оид фикрлари «Ҳозирги Хитойнинг асосий масалалари» китобида (1988) баён қилинган.