ДЕНАЦИОНАЛИЗАЦИЯ

ДЕНАЦИОНАЛИЗАЦИЯ (де… ва национализация) , репривитизация — давлат мулк объектлари (з-д, ф-ка, банк, ер-сув, уй-жой ва б.)ни хусусийлаштириш; давлат ихтиёридаги мулкларни хусусий мулкка айлантириш. Асосан кам фойда берувчи ва зарарига ишлаётган корхоналар Денационализация қилинади. Бунда давлат кўп фойда бермайдиган корхоналарни аввал миллийлаштириб, бюджет маблағи ҳисобидан янги техника ва технология б-н жиҳозлантирган ва ишлаб чиқаришни жонлантирган ҳолда мулк эгаларига қайтаради. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида давлат мулкини махсус дастур асосида хусусийлаштириш амалга оширила бошлади (қ. Давлат тасарруфидан чиқариш, Давлат мулкини хусусийлаштириш).

Prev Article

ДЕМОС

Next Article

ДЕНГИЗ