ДЕНДРОЛОГИЯ (дендро… ва…логия) — дарахт ва буталар ҳақидаги фан, ботаникаиинг бир соҳаси; дарахтларнинг анатомияси, морфологияси, таксономик жойлашиши, тур ичидаги систематикаси ва филогенези, физиоло-гияси, экологияси, географик тарқалиши ва хўжалик аҳамиятини ўрганади. Ўрмончилик, дарахтзорлар ва бутазорлар барпо этиш, боғ ва хиёбонларни лойиҳалаштириш, қумликларни, жар соҳилларини мустаҳкамлаш, кўкаламзорлаштириш ва б. га оид масалаларни ишлаб чиқади.
Дарахтларнинг манзарали хусусиятини, санитария-гигиеник ва иҳота ролини ўрганиш, кўкаламзорлаштириш, шаҳарлар ва саноат комплексларидаги атмосферани тозалаш, шовқинга қарши курашда қўл келадиган ўрмон дарахтзорларини барпо этиш, эрозияга учраган тоғли, чўл минтақаларидаги тупрокларни ҳимоя қилиш, ботқокли ерларни қуритиш, шўрхок тупрокларда тузли чангларнинг атмосферага кўтарилишига карши кураш Д. нинг муҳим йўналишларини ташкил этади. Дендрология ботаника, ўрмончилик, ўрмон селекцияси ва кўкаламзорлаштириш, тупроқшунослик, геофафия ва б. фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Дендрологиянинг асосий объекти — дарахт ва бута турларидир.
Ўзбекистонда Дендрология масалалари В. Д. Городецкий (1934 й. да Ўрта Осиёнинг дендрофлораси ҳақида биринчи маълумотнома тузган), Ф. Н. Русанов, Т. И. Славкина, А. У. Усмонов, Г. С. Костелова, Л. В. Яскина, дарахт ва буталарнинг Ўзбекистондаги тоғ, чўл ва суғориладиган деҳқончилик минтақалардаги тупроқларни сув ва шамол эрозиясидан ҳимоя қилишда, сел оқимларига қарши курашдаги роли М. Б. Дошчонов, А. В. Гвоздиков, С. М. Аблаев, А. М. Молчанова, Г. П. Озолин, А. А. Хоназаров А. Қ. Қайимов, А. О. Досахметов ва б. асарларида ёритилган. Ўрмон ихртазорларини барпо этиш, дарахт ва буталарнинг янги навларини яратиш ва б. масалалар Т. А. Желтикова, В. М. Ровс-кий, В. П. Фимкин, С. Е. Александровский, Е. А. Бутков ва б. ўрмоншунос олимларнинг илмий изланишларида катта ўрин эгаллайди.
Ўзбекистонда Дендрология бўйича тадқиқотлар Ўзбекистан ФА Ботаника ин-ти ва ботаника боғи, Ўзбекистан ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот ин-ти, Тошкент давлат аграр ун-тининг ўрмоншунослик ва ўрмон мелиорацияси кафедраси ва б. да олиб борилади.
20-а. нинг охирларида Дендрология тадқиқотларида асосий ўрмон ҳосил қилувчи дарахтлар табиий популяцияларининг генетик тузилмасини ўсимликлар систематикаси, экология, биометрия, цитогенетика, географик экишлар усуллари б-н ўрганиш асосий йўналишлардан бирига айланди.
Халқаро ўрмон тадқиқотлари ташкилотлари уюшмаси ва кўпгина мамлакатлар (Германия, Польша, Швеция, Франция, Швейцария)даги Дендрология жамиятлари, дендрарийлар, қўриқхоналар ва миллий боғларда Дендрология бўйича тадқиқотлар ва тажрибалар олиб борилади. Ҳар 5 йилда бир марта Жаҳон ўрмон конгресси ўтказилади.
Ўзбекистон ФА Ботаника боғи 1964 — 94 й. ларда 14 жилддан иборат «Дендрология Узбекистана» тўпламини нашрдан чиқарди.
Ад.: Дендрология Узбекистана в 4 томах, т. 1—4, Т., 1965—71; Дендрология Узбекистана, т. 1-14, Т., 1964-94.
Абдухалил Қайимов, Мирза Собиров.