ДЕНГИЗ ИҚЛИМИ — океанлар, катта денгизлар ва қуруқлик қисмлари иқлими, океанлар ва денгизлар устида шаклланган ҳаво массалари таъсирида булади. Денгиз иқлимида суткалик ва йиллик ҳаво т-расининг тебраниши катта булмайди, қиши анча илиқ ва ёзи салқин, ҳаво намлиги кўпроқ, сербулут ва ёғин микдори бирмунча кўп булади. Денгиз иқлими Ғарбий Европа мамлакатлари учун хос.