ДЕНГИЗ СУВИ

ДЕНГИЗ СУВИ, океан суви — денгиз ва океанлар суви. Дунё океани сувининг умумий ҳажми 1370 млн. км3, бу эса Ер шаридаги барча сувнинг 98% ини ташкил қилади. Денгиз суви еда минерал туз, газ (асосан азот, кислород, карбонат ангидрид, водород сульфид) ва кам микдорда органик моддалар (1—5 мг/л) эриган ҳолда бўлади. Денгиз суви еда деярли барча кимёвий элементларни топиш мумкин. Денгиз суви еда эриган моддаларнинг 99,9% дан ортиқроғи тузлардан иборат. Денгиз сувининг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг шўрлиги ва хлорлилигидир. Денгиз сувининг шўрлиги (%о) 1 кг Денгиз суви еда эриган ҳолда неча грамм қаттиқ жисмлар борлиги б-н ўлчанади. Денгиз сувининг ўртача шўрлиги океанда 35%о га яқин. Денгиз сувининг зичлиги унинг т-раси, шўрлиги ва босимига боғлиқ. Шўрлиги 35%о бўлган Денгиз сувининг зичлиги (т-раси 4° бўлган дистилланган сувга нисбатан) 0° да 1,028126 ва 20° да 1,024781.