ДЕНГИЗ ТОШБАҚАЛАРИ

ДЕНГИЗ ТОШБАҚАЛАРИ (Chelo niidae) — тошбақалар оиласи. Суйри шаклидаги косаси мугуз қалқонлар б-н қопланган бўлиб, 80 см дан 1,4 м гача, оғирлиги 600 кг га яқин, боши ва калта бўйни косаси остига тўлиқ жойлашмайди. Оёклари сузгич куракка айланган, ичкарига тортилмайди; эшкаксимон (1—2 тирноқли) олдинги оёклари орқа оёқларидан узунроқ бўлиб, ҳаракатланиш вазифасини бажаради. 6 тури (4 уруғи) тропик ва субтропик денгизларда тарқалган. Тез сузади, чуқур шўнғийди. Озиқ ва кўпа-йиш жойини қидириб юзлаб ва минглаб км йўл босади. Фақат тухум қўйиш учун урғочиси қуруқликка чиқади, 200 ва ундан кўпроқ терисимон пўстли тухум қўяди. Моллюска, балиқ ва сув ўтлари билан озикланади. Энг йирик яшил, яъни шўрвалик тошбақа (Chelonia medas)нинг уз. 1,4 м, оғирлиги 600 кг гача. Гўшти, тухуми, косаси учун овланади. Кўп овланиши туфайли сони камайиб кетган. Йирик Денгиз тошбақаларига логгерхед, яъни бошли тошбақа (Caretta Caretta) косасининг уз. 1 м гача, зайтун тошбақаси, яъни тинч океан тошбақаси (Lepidochelys olivacea) косасининг уз. 80 см гача, атлантика ридлеяси (L. Kempi) ҳам киради. Денгиз тошбақаларига биссани, баъзан терили тошбақа (Dermochelus сопасеа)ни ҳам киритишади. Терили тошбақа косаси 2 м гача, оғирлиги 600 кг гача бўлади. Барча турлари Халқаро Кизил китобга киритилган.

Loading...