ДЕНГИЗ

ДЕНГИЗДунё океанининг бир қис-ми; океандан қуруклик ёки ороллар, ярим ороллар ва сув ости рельефининг кўтарилган жойлари билан ажралиб туради. Ўзининг гидрологик, метеорологик ва иқлимий режими билан океаннинг очиқ қисмидан фарқ қилади. Денгиз қуруқлик билан қанча куп уралган булса, океандан тафовути шунча куп булади. Оке-анларнинг айрим очиқ қисмлари шартли равишда Денгиз дейилади, мас, Саргассо Денгиз ва Филиппин Д. Аслида кул (мас, Орол, Каспий, Ўлик денгизлари), лекин майдони анча катта булганлигидан Денгиз деб аталган, баъзи Денгиз ларга эса қўлтиқ дейилади (мас, Гудзон қўлтиғи, Форс қўлтиғи). Д. лар географик ўрни ва гидрологик режими хусусиятларига кўра 3 гуруҳга бўлинади: материклар орасидаги Денгизлар, материк ичкарисидаги Денгизлар ва чекка Денгиз лар.

Материклар орасидаги Денгизлар жуда чуқур булади. Буларга Ўрта денгиз, Австралия ва Осиё орасидаги Денгизлар, Кариб денгизи ва Қизил денгиз киради. Материкдаги Денгизлар бирон материкнинг ичкарисида жойлашган бўлади. Буларга Оқ денгиз, Болтиқ денгизи, Қора денгиз, Азов денгизи ва б. киради.

Чекка Денгизлар океан ва материкларнинг чеккаларида бўлади. Буларга Баренц денгизи, Кара денгизи, Шарқий Сибирь денгизи, Чукотка денгизи, Беринг денгизи, Япон денгизи, Шимолий денгиз ва б. киради.

Денгиз атрофидаги қурукдик Денгизнинг иқлими, сув режими ва сув ости ётқизиқларига уз таъсирини кўрсатади. Бундай таъсир материк ичкарисидаги ва материклар орасидаги Денгиз ларда айниқса катта булади. Денгиз атрофидаги дарёлар Денгизга чучук сув билан бирга лойқа (оқизиқ) жинсларни келтиради. Денгизлар геологик нуқтаи назардан ёш ҳосиллардир. Улар учламчи даврда вужудга келган, тўртламчи даврда тўлиқ шаклланган. Энг чуқур Денгизлар Ер пустининг упирилган — ёрилган жойларида ҳосил бўлган. Mac, Ўрта денгиз (энг чуқур жойи 5121 м), Кариб денгизи (энг чуқур жойи 7090 м) ва б. Саёз Денгизлар материк чеккаларининг чўккан қисмларини океан сувининг босишидан ёки океан сатҳининг кўтарилишидан пайдо бўлган. Бундай Денгизлар кўпинча материк саёзликларда жойлашган (қ. Шельф). Mac, Шарқий Сибирь денгизи, Шимолий денгиз ва б.

Денгиз тубининг рельефи океанларнинг очиқ қисми тубининг рельефига қараганда оддийроқ тузилган. Денгиз туби рельефида катта масофага чўзилган сув ости баланд тизмалари, кенг платолар эмас, балки унча чуқур бўлмаган сойликлар, тепаликлар, саёзликлар кўп.

Денгиз иқлимига қуруқликнинг таъсири катта. Тропиклардаги Денгизлар устида т-ранинг ўртача йиллик амплитудаси 15° (Форс қўлтиғи), ўртача кенгликларда эса 30° ва ундан ортиқ (Япон денгизи). Д. юзасидаги сув т-расининг амплитудаси ўртача ва субтропик кенгликлардаги Денгиз ларда энг катта (мас, Ўрта денгизда 17° гача), экватор атрофларидаги Денгиз ларда эса энг кичик (мас, Сула-веси денгизида 2° дан кам) бўлади. Географик ўрнига қараб баъзи Денгизлар юзасининг т-раси қўшни океан юзасиникига қараганда юқорироқ бўлади (мас, Қизил денгиз), баъзи Денгизлар юзасининг т-раси эса океан юзасиникидан пастроқ бўлади (мас, Охота денгизи).

Денгиз сувининг шўрлиги Дунё океанидан анчагина фарқ қилади. Буғланиш қуйиладиган чучук сувдан кам бўлса, шўрлик даражаси паст бўлади (мас, Болтиқ денгизида 6—8%о). Бунда буғланмай қолган ортиқча сув Денгиз юзасидан оқеанга чиқиб кетади. Агар буғланиш қуйиладиган чучук сувдан ортиқ бўлса, Денгиз ларнинг шўрлик даражаси юқори бўлади (мас, Қизил денгизда 41,5%о). Бунда ортиқча буғланиш натижасида Денгиз сатҳи пасаяди. Натижада оке-андан сув оқиб келади.

Денгиз ларда шўрлик ва т-ра турлича тақсимланганлиги сабабли сувнинг зичлиги ҳам турлича, мас, Болтиқ денгизида 1,0100, Қизил денгизда 1,0287 (очиқ океанда зичлик 1,0210—1,02725). Денгиз юзасида сувнинг зичлиги мавсумларга қараб сезиларли даражада ўзгариб туради.

Денгиз ларда зичликнинг мавсумий ўзгариб туриши натижасида, мавсумий вертикал циркуляция кучли бўлади. Сув юзасидаги зичлик катта бўлган денгизларда вертикал циркуляция денгиз тубигача етиб боради.

Оқимлар Денгиз ларда кам. Қурукликдан қуйилган сувлар, атмосферадаги циклонлар, Ернинг айланишидан вужудга келган бурувчи куч таъсирида оқимлар айланма ҳаракат қилади. Уларнинг йўналиши Шим. ярим шарда соат мили йўналишига қарши, Жан. ярим шарда эса соат мили йўналиши бўйлаб бўлади.

Денгизлар ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг эндемик турлари кўплиги ва органик дунёсининг хилма-хил бўлиши билан океанлардан фарқ. қилади.

Ад.: Кэррингтон Р., Биография моря, Л., 1964.

Loading...