
ДЕНОВ
ДЕНОВ — Сурхондарё вилоятдаги шаҳар (1958 й. дан). Денов тумани маркази. Катталиги ва ақолисининг сони жиҳатидан Термиздан кейин иккинчи ўринда туради. Денгиз сатҳидан қарийб 600 м баландликда. Сурхондарё ва Сангардак дарёлари оралиғида. Т. й. станцияси. Деновдан Термизгача бўлган масофа 156 км. Аҳолиси 63 минг киши (2000). Йилига 360 мм ёғин тушади. Янв. нинг ўртача т-раси 2,4°, июлники 28,2°. Д. қад. шаҳар. Ёзма манбаларда 14-а. охирларидан «Деҳинав» шаклида, яъни «Янги қишлоқ» мазмунида тилга олинган. Маҳмуд ибн Вали (17-а) нинг ёзишича, Деҳинав ажойиб бозори, катта масжиди ва хонақоси бўлган мустаҳкам қалъашаҳар ҳисобланган. Баъзи тадқиқотчилар Чағониён ш. Д. урнида бўлган, деб ҳисоблаб келишганди. Археологларнинг аниқлашига кўра, Чағониён ш. аслида Деновдан 6 км жан.-шарқда жойлашган Будроч манзилгоҳи ўрнига тўғри келади (қ. Будрочтепа). Д. нинг ҳоз. ўрнида мил. ав. 2-минг йиллик охирларида манзилгоҳ бўлган. Мўғуллар истилосидан кейин Чағониён ш. мавқеи пасайиб кетгач, темурийлар даврида Деҳинав асосий марказлардан бирига айланди. Археологик топил-малар Денов қалъаси 15-а. га оидлигини, уни мустаҳкам қўрғон бўлганлигини тасдиқлайди. Денов қалъаси мураккаб меъморлик обидаси бўлиб, чор атрофида хандақ қазилган. Қалъанинг диаметри 110 м бўлиб, қалин девор билан ўралган.
Денов 17—18 – а. ларда Бухоро хонлиги тар-кибида карвон савдосининг марказларидан бўлган, шаҳарда ҳунармандчиликнинг юздан зиёд тури, айниқса кўн-чарм тайёрлаш, этикдўзлик, тўқувчилик, зардўзлик, қандолатчилик, ўйинчоқсозлик ва ҳ. к. ривожланган. 1907 й. Д. да амирнинг солиқ сиёсатига қарши иирик халқ ҳаракати бўлиб ўтган. 1920 й. Д. да шўролар ҳокимияти ўрнатилгач, ҳунармандчилик устахоналари ёпилиб, шаҳарга савдо моллари келиши тўхтаб қолди. 1925 й. Д. орқали ўтувчи Термиз—Душанбат. й. қурилди. Денов саноат корхоналари билан нафақат вилоятда балки республикада муносиб ўрин тутади. Саноат корхоналари, асосан, вилоятда етиштирилган қ. х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. «Деновсут» корхоналари, пахта тозалаш, механика, арақ-вино, консерва з-длари, пахта титиш ф-каси бор. Д. да ишбилармонлик ва тадбиркорликка кенг йўл очилган. Кичик корхона, фирма, ширкатлар фаолият кўрсатмоқда. Уларда 20 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар тайёрланаяпти. Мустақиллик йилларида шаҳарда ҳунармандчиликнинг равнақига катта эътибор берилган. Бе-шиксозлик, сандиқсозлик, темирчилик, дурадгорлик ва б. ривожланган. Ҳунармандлар айниқса сандиқсозликни санъат даражасига кўтарганлар. 8 умумий таълим мактаби, гимназия, хорижий тиллар, кимё, физика-математика лицейлари, тиббиёт билим юрти, шаҳар бизнес мактаби, болалар санъат мактаби, поликлиникалар, 13 кутубхона (200 минг нусха китоб), маданият ва истироҳат боғлари, деҳқон бозори мавжуд. Деновдан Ўзбекистан пойтахти Тошкентга ва яна бир қанча вилоят марказларига мунтазам автобуслар қатнайди. Шаҳар ҳудудида меъморий ёдгорликлардан Саид Оталиқ мадрасаси (16-а.) сақпанган. Мадрасани асл ҳолига қайтариш ишлари олиб борилмоқда. Унинг олд қисмидаги ҳудуд ободонлаштирилган. 1992 й. да Денов телевидениеси иш бошлади.
Сайфулла Турсунов, Жавли Турсунов.