ДЕНТИН

ДЕНТИН (лот. dens — тиш) — суяксимон пишиқ тўқима, тишнинг асосий қисмини ташкил этади. Тиш коронкасида Дентин эмаль б-н, бўйни ва илдизида эса цемент билан қопланган. Дентин 70—72% минерал тузлар ва тахм. 28% органик моддалардан таркиб топган. Дентин асосан коллаген толалар ва улар орасидаги аморф моддалардан иборат; моддалар орасида Томе толалари деб аталувчи ҳужайра ўсиқчалари жойлашган каналчалар тармокланиб кетган. Дентинда қон томирлар бўлмайди, у каналчалар ва Томе толалари орқали диффузия йўли билан озикланади. Тоғайли балиқлар тангачасида ҳам Дентин бор.

Loading...