ДЕПОРТАЦИЯ (лот. deportatio – бадарға, сургун қилиш) — жиноий ёки маъмурий жазо чораси сифатида давлатдан мажбуран чиқариб юбориш, ҳайдаш. Ҳуқуқда «Депортация» термини Франция жиноят қонунчилигига кўра, 18 — 19-а. ларда қўлланилган сургуннит алоҳида кўринишларини англатган. Депортациядан рецидивист жиноятчилар билан бирга жамият учун номатлуб кишиларни жазолашда фойдаланилган. Кўпинча у ё бу давлатга ғайриқонуний келиб қолган чет эл фуқаролари ёки фукаролиги бўлмаган шахслар Депортация қилинади. 1920—40 й. лардаги оммавий қатағонлар даврида собиқ Иттифоқнинг кўп халқлари Депортацияга дучор бўлган эди.