ДЕПУТАТ

ДЕПУТАТ (лот. deputatus — вакил этилган) — 1) давлат вакиллик органининг сайлаб қўйилган аъзоси; Ўзбекистон Республикасида — халқнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ Д. лари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги ваколатли вакили. Уларнинг мақоми, ваколатлари, Депутатлик фаолиятининг кафолатлари «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида» Ўзбекистан Республикасининг қонунида (1995 й. 6 май) белгилаб берилган (қ. Депутатнинг дахлсизлиги, Депутат cypoeu, Депутатларнинг фракциялари, блоклари ва гуруҳдари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати);

2) жамоа (гуруҳ) томонидан бирон-бир топшириқни бажариш учун вакил қилинган шахс.

Loading...