ДЕРБИКЛАР

ДЕРБИКЛАРмассагетлар сиёсий уюшмаси (конфедерацияси)га кирувчи сак қабиласи. С. П. Толстовнит фикрича, Д. Амударёнинг ўрта оқимида ҳоз. Чоржўй билан Бухоро оралиғида яшаган. Страбон (мил. ав. 64 — мил. 24) нинг ёзишича, «Д. Она-Ерга эътиқод қилганлар; улар аёл жинсига мансуб ҳеч қандай жонзотни қурбонлик қил-майдилар ва емайдилар; 70 ёшдан ошган эркакларни ўлдиришади, жасадларни яқин қариндошлар ейишади; кампирларни эса бўғишади, сўнгра кўмишади; 70 ёшга тўлмасдан вафот этган эркакларни улар емасдан фақат дафн этишади, холос» (Страбон, География, 11, 8). Ктесийнинг маълумотига кўра, ахоманийларнмнг қудратли шоҳи Кир II Д. билан бўлган жангда ҳалок бўлган.

Loading...