ДЕСАНТ

ДЕСАНТ (франц. descente — тушириш) — душман эгаллаган ҳудудда жанговар ҳаракат қилишга мўлжаллаб самолёт, вертолёт ва денгиз, дарё орқали туширилган ёки шу мақсадда тузилган қўшин. Бажарадиган вазифалари ва мақсади бўйича: стратегик Десант, оператив (тезкор) Десант, тактик Десант, махсус вазифаларни бажарадиган Десант, Д. тушириш бўйича денгиз Д. и, ҳаво Д. и, танк Д. и ва б. Десант бир вақтнинг ўзида ҳам ҳаводан, ҳам денгиздан туширилиши мум-кин. Ўзбекистан ҳудудидаги собиқ Иттифоқ хаво Десанти қўшинлари 1992 й. 18 майда ЎзР Президенти фармонига мувофиқ республика тасарруфига ўтказилган.