ДЕШИФРОВКА (франц. dechiffrer – маъносини ечмоқ) —1) нотаниш хатлар ёки шифрли ёзувларни шартли белгилар воситасида ўқиш; қад. ёзма ёдгорликларнинг мағзини чақишда қўлланилади. Бунда махсус усуллардан фойдаланилади;
2) ерда олинган фотосуратлар, аэро ва космик фотосуратлар бўйича муайян ҳудудни тадқиқ қилиш усули. Самолёт ёки турли хил учиш аппаратларида олинадиган фотосуратларни Дешифровка қилишда бирор объектнинг сони ва характери унинг суратдаги кўринишига қараб аникланади. Топографик Дешифровка воситасида ер юзасининг рельефи ва маҳаллий предметларнинг суратлари ўрганилади ҳамда жойлар разведка қилинади;
3) тактик Дешифровкада душманнинг мудофаа иншоотлари, ўт очиш позициялари, коммуникациялари, аэродромлари, буйруқ-назорат пунктлари ва б. аниқланади;
4) махсус Дешифровка ўрганилаётган ҳудуд ер юзасининг геологик тузилиши, устки қатлам характери (мас, лёсс жинси), ер ости сувларининг ресурелари ва шу каби маълумотларни аниклашни кўзда тутади.