ДЕСИКАЦИЯ

ДЕСИКАЦИЯ (де… ва лот. siccum – қуруқ, қуритиш, сувини қочириш) — экинларни ўсиб турган жойида дорилаб қуритиш. Десикация ҳосил етилишини тезлаштириб, йиғим-терим ишларини барвақт тугаллаш мақсадида ўтказилади. Десикация қилинганда ўсимликнинг ҳаёти бутунлай тўхтайди, унинг ўсув органлари, жумладан пишиб етилмаган ме-валари ҳам тезда куриб қолади. Десикация ҳосилни машиналарда теришни осонлаштиради. Қанд лавлаги майдонларида ҳосил теримидан 10, ғўзада 15—20, токзорларда 20 кун илгари ўтказилади. Ўзбекистан шароитида, асосан, ғўза, шунингдек, картошка, дон-дуккакли ва мойли экинлар Д. қилинади. Десикация қилиш муддатли об-ҳавога, ғўзада кўсакларнинг етилиши ҳамда очилиш даражасига қараб белгиланади. Мас, республиканинг марказий ва шимолий р-нларида кўсакларнинг 60—65%, жанубий р-нларида эса 70—75% очилганда, дастлабки машина теримидан кейин Десикация қилинади. Десикацияда кимёвий препаратлар (десикантлар) эритмаси ўсимликка махсус техника (трактор ва мосламалар) билан пуркалади.

Loading...