ДЭУ КОРПОРАЦИЯСИ

«ДЭУ» КОРПОРАЦИЯСИ (DAEWOO Corporation) — Жанубий Кореянинг йирик саноат компаниялари гуруҳи, жаҳондаги энг йирик корпорациялардан бири. Асосан автомобиллар, шунингдек, қурилиш, кемасозлик, оғир саноат жиҳозлари, станоксозлик, ас-бобсозлик, телекоммуникация жиҳозлари, электротехника, маиший асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, савдо, молиявий хизмат кўрсатиш, телекоммуникация хизмати, меҳмонхона бизнеси ваб. билан шуғулланади. «ДЭУ»нинг тўқимачилик маҳсулотлари и. ч. ва уни экспорт қилиш билан шугулланадиган биринчи компанияси — «Daewoo industrial Co. Ltd.» 1967 й. да ташкил қилинган. 1975 й. да умумий савдо компанияси мақомини олди. 1976—80 й. ларда қурилиш, молиявий хизмат, кемасозлик, огир саноат, автомобилсозлик (1978 й. дан), алоқа, электроника ва б. тармокларда фаолият бошлади. 1982 й. дан трансмиллий корпорацияга айланди. 1995 й. да чет элларда 102 ваколатхонаси очилди, унга қарашли 155 компания ишлади. 1990—95 й. ларда «ДЭУ» ўзининг умумий менежмент режасига мувофиқ енгил автомобиллари б-н Европа бо-зорида савдо қила бошлади. 1995 й. да корпорация дунё бўйича 636 минг дона автомобилларини сотди. Шу давр мо-байнида «ДЭУ» Польша, Руминия, Чехия, Ўзбекистан, Вьетнам, Мексика ва Лотин Америкаси давлатларига асосий инвестицияларини киритди.

1992 й. да Ўзбекистон Республикаси ва «ДЭУ» корпорацияси ўртасида «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасини тузиш бўйича битим имзоланди ва 1996 й. мартга келиб з-д ишга туширидди (қ. Асака автомобиль заводи). Бундан ташқари «ДЭУ» Ўзбекистонда коммуникация соҳасида ҳам фаолият юритади (мас, «ДЭУ юнитель» уяли алоқа воситалари компанияси). «ДЭУ» Африка, Осиё, Шарқий Европа, Лотин Америкаси, Шим. Америкадаги 85 дан ортиқ мамлакатда 380 инвестиция лойиҳаларида катнашди, жами савдо ҳажми 72 млрд. АҚШ долларига етди (1998). 1997—98 й. ларда Жан.-Шарқий Осиё мамлакатларида юз берган молиявий инқироз «ДЭУ»ни ҳам четлаб ўтмади. 2001 й. да автомобилсозлик соҳасида «ДЭУ мотор» акцияларининг 35 фоизини АҚШнинг «Женерал Моторс» компанияси сотиб олди.

Ҳамид Азизқориев.