ДЕВАЙ

ДЕВАЙ (Debye) Петер Йозеф Вильгельм (1884.24.3, Маастрихт — 1966.2.11, Итака, АҚШ) – голланд физиги ва физиккимёгари. 1940 й. дан АҚШда. Берлин ун-ти (1935 й. дан) ва Итака (АҚШ)даги Корнелл ун-ти проф. (1940 й. дан). Илмий ишлари қаттиқ жисмларнинг квант назариясига оид (қаттиқ жиемнинг Девай модели, Девай т-раси, Девай иссиклик сиғими қонуни). Қутбли ва қутбсиз эритувчилар эритмаларидаги молекулаларнинг диполь моментларини текшириб (1912), диполь моменти назариясига асос солган. Э. А. Хоккель билан биргаликда кучли электролитлар на-зарияси (Дебай — Хоккель назарияси)ни ишлаб чиққан (1923). Поликристалл материалларнинг ички тузилишини рентген нурлари ёрдамида ўрганиш усули (Д. —Шеррер усули)ни ишлаб чик,қан. Комптон эффектини тушунтирган, ультратовушда дифракция ҳодисасини аниклаган, полимерларнинг тузилишини текширган. Қаттиқ жисмлар, атомлар, электролитлар ўтказувчанлиги ва б. га оид асарлар муаллифи. Нобель мукофоти лауреати (1936).

Loading...