ДЕВОНБЕГИ — 1) ўрта асрларда Шарқцаги ислом давлатларида олий сарой мансабларидан бири. Суғориш, молия, ҳарбий, алоқа, адлия ва б. ишларни юритувчи маҳкама (девон) бошлиғи;
2) Бухоро хонлигица молия ва хўжалик ишларини олиб борувчи мансабдор;
3) Хива хонлигивз. Девонбеги девон маҳкамаси орқали закот йиғиш ва бозорларда жой пули олиш, тўпланган пулларнинг сарф-харажат қилинишига ҳам бошчилик қилган Бош Д. дан ташқари яна 3 та Девонбеги бўлиб, улар вилоятлардаги боғ ва далапардан олинган ҳосилнинг қисобини олиш, отларга ем-хашак олиб бериш ва саройнинг майда-чуйда хўжалик харажатларини ҳам бошқаришган.