ДЕЙТЕРИЙ

ДЕЙТЕРИЙ (Deuterium, юн. deuteros — иккинчи) , D ёки баъзан Н2 — водороднинг оғир изотопи. Дейтерий табиий водород таркибида оз микдорда (0,015%) аралашма ҳолида учрайди. 1932 й. да америкалик олим Г. Юри топган. Дейтерий атоми ядроси (дейтрон) таркибида 1 та протон ва 1 та нейтрон бўлиб, ат. м. одатдаги водородникига қараганда 2 баравар ортиқ (2,01474). Дейтерийнинг физик хоссалари оддий водород хоссаларидан фарқ қилади. Кислородли бирикмаси D2O оғир су в деб аталади. Дейтерий водород бомбасида термоядро ёнилғиси сифатида, фан ва техникада «нишонли атом» сифатида, атом реакторларида нейтрон зарраларининг тезлигини сусайтирувчи модда сифатида ишлатилади.

Loading...