ДЕЗОКСИРИБОНУКЛЕИН КИСЛОТА

ДЕЗОКСИРИБОНУКЛЕИН КИСЛОТА (ДНК) — нуклеин кислопшпарнннг бир тури. Таркибида дезоксирибоза, азот асосларидан аденин (А), гуанин (Г), цитозин (Ц) ва тимин (Т) ҳамда фосфат кислота бўлади. Барча тирик орган измлар ҳужайрасида учрайди ва кўпчилик вируслар таркибига киради. Тирик организмларда ирсий белгиларни саклаш ва наслдан-наслга ўтказиш вазифасини бажаради. ДНК нинг нуклеотидли таркиби, яъни унинг бирламчи структураси хар бир организм учун ўзига хос ва қатъий индивидуал бўлиб, биологик информациянинг код шаклда (қ. Генетик код) ёзилишидир. ДНК нинг генетик аҳамиятини дастлаб О. Эвери шогирдлари билан бирга аниклаган (1944, АҚШ). ўзаро муносабати маълум қонуниятларга бўйсунади. Бу қонуниятлар Э. Чаргафф (АҚШ) томонидан аникланган (1950). Бу кридага асосан ДНК даги пурин асосларининг йиғиндиси пиримидин асосларининг йиғиндисига тенг бўлиб, бунда А нинг миқдори Т микдорига ва Г нинг микдори Ц микдорига тенг. Мазкур қоидаларга асосланиб Дезоксирибонуклеин кислота Уотсон ва Ф. Крик ДНК нинг структуравий моделини кашф этишди (1953). Бу моделга кўра, қилувчи иккита полинуклеотид занжирдан ташкил топган ва ҳар ик-кала занжир бир умумий ўққа эга. Зан-жирнинг бир ўрами орасидаги масофа 34 А га тенг ва 10 та нуклеотид крлди-ғидан ташкил топган (В-шакл). Полинуклеотид занжирларнинг пентозафосфат гуруҳлари спи-ралнинг ташқи то-монида, азот асослари эса ички томонида жойлашган. Полинуклеотид зан-жирлар бир-бирига нисбатан тескари йўналгандир. ДНК нинг бир занжиридаги нуклеотидларнинг кетма-кетлиги, иккинчи занжирдаги нуклеотидларнинг кетма-кетлигини таъминлайди ёки улар комплементар (тўлдирувчи) ҳисобланади. Комштементарлик нуклеин кислоталарнинг структуравий ва функционал тузилишида универсал принцип ҳисобланади. Кўпчилик табиий ДНК молекулалари қўш занжирли ва тўғри чизиқли ҳолда учрасада, бирок, улар жуда катта мол. м. га эга бўлган молекулани кичик хдмда жойлаш учун букланган, ҳалқа, суперспирал ва б. шаклларни олиши мумкин. Айрим вируслар 10’ дан ортиқ ва уз. тахминан 1 мм га тенг. Эукариотлар ҳужайрасидаги ДНК асосан ядрода де-зоксинуклеопротеин (ДНП) шаклда бўлиб, хромосома ёки хроматиннинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Ядродан ташқари ДНК митохондрий ва хлоропласт таркибида ҳам учрайди. Абдукарим Зикирёев.