ДҲАРМА

ДҲАРМА (санскритча) — 1) ҳинд фалсафаси ва кўпгина динларидаги бир неча маънога эга бўлган асосий тушунчалардан бири; абадий ахлоқий қонун; тўғри яшаш учун белгиланган ахлоқийижтимоий қоида (бурч) — бу маънода ҳар қайси одам ўз Дҳарма сига эга.

2) Будда диний таълимотига кўра, — бутун мавжудот ва одам ҳаёти психофизик белгиларининг бирламчи унсурлари. Дҳарма абадийдир, доимо пайдо бўлиб, йўқолиб туради; уларнинг туғёни азоб-уқубатлар манбаи бўлиб, нирвана ҳолатида тўхтайди.