ДИАБАЗ

ДИАБАЗ (франц. diabase) — тўла кри-сталланган, асосли вулкан жинси. Кимёвий ва минерал таркибига кўра базальтга яқин. Диабаз, асосан, плагиоклаз, авгит ва б. минераллардан ташкил топган. Ранги қорамтир, яшилсимон-қора. Таркибида иштирок этган минералларга қараб амфиболли, бронзитли, биотитли Диабаз ларга бўлинади. Диабаз қия энкайган чўкинди тог жинслари областларида бор, шунингдек, вулкан лавалари ва туфларида кенг тарқалган. Силл, дайка, лакколит, ертомир ва б. шаклларда учрайди. Кавказ, Қрим, Сибирь регионлари ҳамда Германия, Англия, АҚШ, Франция ва б. мамлакатларда куп. Ўзбекистонда Чатқол ва Қурама тоғларида Диабаз дайкалари ҳолида тарқалган. Йўлга териладиган тош сифатида ва қуйма тош буюмлар тайёрлашда ишлатилади.