ДИАГРАММА (юн. diagramma — чиз-ма, расм, шакл) — муайян микдорлар (т-ра, босим ва б.) ўртасидаги боғланишни график тарзда ифодалаш (яққол кўрсатиш) усулларидан бири. Мас, статистикада маълумотларни геометрик шакллар (текисликлар, чизиқлар, доиралар ва б.) ёрдамида ифодаловчи чизмалар мажмуи. Диаграммада ўлчов бирлиги (фоиз, кг, г ва б.) микдорнинг турига қараб танланади. Мас, оғирлик (масса) т, кг, г ларда, т-ра градус (даража) оркали ифодаланади.