ДИАКРИТИК БЕЛГИЛАР

ДИАКРИТИК БЕЛГИЛАР (юн. diakritikos — фаркловчи, фарклашга хизмат қилувчи) — сатрлар устига ёки остига, камдан-кам ҳолларда ичига қўйиладиган, ҳарфларга асосланган ёзувларда ишлатиладиган белгилар. Диакритик белгилар айрим белгиҳарф моҳиятини ўзгартириш ёки уни аниклашга хизмат қилади. Диакритик белгиларнинг куйидаги турлари фарқланади: а) ҳарфга янгича функция юклайдиган белгилар (мас, ўзбек кирилл алифбосидаги — й, ё, ғ, қ, ва б., ўзбек лотин алифбосидаги — о’ (ў), (Яқ) ва б.); б) товушнинг вариантларини ифодаловчи белгилар (мас, франц. ё, ё, ё, булар яна маъно фарқлаш хусусиятига ҳам эга). Айрим Диакритик белгилар ҳарфни ажратиб ўқишликни кўрсатади (мас, франц. — I). Просодик Диакритик белгилар ҳарф ифодаловчи товушнинг чўзиқ ёки қисқалигини, урғу ва унинг турларини, тонни билдиради (мас, Вьетнам тилида, хитой тили учун лотин графикаси асосидаги баъзи лойиҳаларда). Диакритик белгилар баъзи транскрипциялар тизимида ва халқаро алифболар лойиҳаларида катта аҳамиятга эга. Айни бир хил Диакритик белгилар турли миллий ёзувларда турлича функцияни бажаради. Диакритик белгилар энг кўп учрайдиган тиллар — француз, поляк, чех, португал, лотин, литва тилларидир. Туркий тилларда, хусусан, ўзбек тилида ҳам Диакритик белгилар мавжуд. Диакритик белгилар араб ё’зувипа ҳам кенг қўлланади, буларнинг аҳамияти айниқса турли араб ва б. мусулмон мамлакатларда Қуръони Каримни тиловат қилишда муҳим аҳамият касб этади, яъни бир хил ўқилишини таъминлайди. Араф алифбоси асосидаги бошқа халқлар ёзувлари ҳам бундан мустасно эмас (мас, форс, урду ва б. тилларда). Диакритик белгилар ҳинд ёзув тизимларида ҳам учрайди, буларда димоқда ҳосил бўладиган ундошларни фарқлайди, шунингдек, чўзиқлик ва қисқаликни кўрсатади (мас, «и» ва «Ьжи). Баъзи олимлар сом (араб, яҳудий) тилларида ҳам Диакритик белгилар мавжуд деб таъкидлайдилар, бунда унли товушлар ундошлар остига нукта ва чизиқча қўйиш б-н англашилади.

Loading...