ДИАЛОГ

ДИАЛОГ (юн. dialogos — суҳбат) — нутқ тури; икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир-бирига қаратилган нутқи. Драмада характерлар ва воқеалар ривожини ифодалашнинг асосий воситаси; насрда (баъзан назмда) бадиий ифода усули. Мас, Алишер Навоий «Фарҳод ва Ширин» достонида Хисрав билан Фарҳод тўқнашувини Диалог воситасида таъсирли қилиб тасвирлайди. Диалог мустақил публицистик ва фалсафий жанр ҳамдир (Платон Д. и, Лукианнинг ҳажвий Диалог лари ва б.).

Loading...