ДИАМАГНЕТИЗМ

ДИАМАГНЕТИЗМ (dua… ва магнетизм) — ташқи магнит майдонига жойлаштирилган моддада шу майдон индукцияси векторига қарамақарши йўналишда магнитланганлик вужудга келиши. Диамагнетизм ҳодисаси ҳамма моддаларда содир бўлади, лекин у бир вақтнинг ўзида кузатиладиган парамагнетизм ёки ферромагнетизм ҳодисаларига нисбатан се-зилмаслиги мумкин.