ДИАМЕТР (юн. diametros — кўндаланг ўлчам) — айлана ва доиранинг марказдан ўтувчи (яъни энг катта) ватари. Радиуснинг иккиланганига тенг бўлган бу ватар узунлиги ҳам Диаметр дейилади. Диаметр тушунчаси бошқа фигуралар учун умумлаштирилади. Mac, r радиусли айлана ёки шар диаметри 2г га, эллипс ва эллипсоид диаметри уларнинг катта ўқига, квадрат ва кубники диа-гоналига тенг бўлади. Аналитик геометрияца конус кесими (иккинчи тартибли чизиқ) нинг диаметри бирор йўналишга параллел ватарлар ўртасидан ўтувчи тўғри чизиқ бўлади. Эллипс ва гиперболанинг Диаметри уларнинг марказидан ўтувчи, параболанинг Диаметри эса унинг ўқи ва ўқига параллел борувчи тўғри чизиқдан иборат.