ДИАСПОР

ДИАСПОР (юн. diaspora — тарқоқ) — гидроксидлар кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи — А1ООН. Биринчи марта Урал тоғларида топилган. Кимёвий таркиби 85% А12О3 ва 15% Н2О дан иборат. Гоҳо таркибида темир, марганец, хром, галлий оксидлари ҳам бўлади. Ромбик сингонияли. Қаттиқлиги 6,8—7,3, жуда мўрт. Зичлиги 3400 кг/м3. Юпқа пластинкасимон, гоҳо қисқа тўртбурчак, устунсимон кристаллар ҳолида учрайди. Ранги сарғишқўнғир, оқ, кўкимтир, шишадек ялтироқ; қиздирилганда корундга айланади. Диаспор бокситнинг асосий минералларидан бири. Гиперген ва гипоген шароитларда ҳосил бўлади. Диаспор гранитли пегматитларда корунд билан бирга, мусковитли ва топазли гидротермал ертомирларда флюорит, пирит б-н, иккиламчи кварцитларда корунд, каолинит, алунит, рутил, гематит ва б. билан бирга учрайди. Ўрта денгиз бокситли провинциясида маълум. Ўзбекистонда Марказий Қизилқум, Ҳисор, Ну-рота, Зарафшон ва Туркистон тизмаларидаги боксит конларида бёмит, гидраргиллит, каолин, Чатқол, Қоржонтов ва Қурама тизмаларидаги алунит конларидаги иккиламчи кварцитларда серицит, пирофиллит ва кварц б-н, Марказий Қизилқумдаги наждакларда корунд, Маргарит ва хлоритоид билан бирга учрайди. Диаспордан алюминий олинади.

Loading...