ДИАСПОРА (юн. diaspora — тарқалиш) — Фаластиндан ташқарида тарқалган яҳудийлар (Бобил асирлиги давридан, мил. ав. 6-а.) мажмуи. Милоднинг бошларида Рим салтанатида яшовчи 60 млн. аҳолининг 10% ни яҳудийлар ташкил этган. Рим давлат органларида Диаспора баъзи хуқуқларга эга бўлган: яҳудий жамоалари фақат император декрети асосидагина тугатилиши мумкин бўлган, ҳарбий мажбуриятни ўташдан ва Римдаги диний маросимларда қатнашишдан озод қилинган. Ҳоз. адабиётда Диаспора деб ўз ватанидан ташқарида яшовчи этник гуруҳларга айтилади.