ДИАТОНИКА (диа… ва тон) — 1) етти товушли мусиқа тизими; товушлари соф квинталар бўйлаб жойлаштирилиши мумкин бўлган. Диатониканинг поғонамапоғона изчиллиги одатда тон ва ярим тонлардан ташкил топади. Амалиётда — Шарқ, хусусан ўзбек мусиқасида кенг учрайдиган етти товушли диатоник товушқаторлар (умумбашарий номда): ионий (табиий мажор), эолий (табиий минор), дорий, фригий, лидий, миксолидий, локрий. Яна қ. Гамма;
2) хроматик (ўзгартирилган) пардаларга эга бўлмаган мусиқа товушқа-тори. Товушлар сони 12 гача бўлиши мумкин.