ДИАЗОМЕТАН, CH,N2 — оддий алифатик диазобирикма. Жуда заҳарли, қўланса ҳидли, сариқ рангли, тез портлайдиган газ. Мол. м. 42,043. Суюқланиш т-раси — 145°, қайнаш т-раси —23°. Алюминий хлорид ёки бор фторид иштирокида альдегидлар билан реакцияга киришиб метилкетонлар ҳосил қилади; кетонлар билан ўзаро таъсири на-тижасида занжирнинг узайиши ёки ҳалқанинг кенгайиши содир бўлади. Диазометанни илк бор 1894 й. да немис олими X. Пехман N нитрозометилуретанга ишқор таъсир эттириб олган. Карбон кислоталар ва б. органик бирикмаларни синтез қилишда, шунингдек, метилловчи модда сифатида қўлланилади.