ДИЭЛЕКТРИК АНТЕННА

ДИЭЛЕКТРИК АНТЕННА — диэлектрик стержень ва коаксиал кабель (сиртига металл сим қопланган кабель) дан ясалган антенна. Радиотўлқинларни узатишда стержень ўқи бўйлаб электромагнит тўлқинлар тарқалади. Стержень сиртида фазалари югурувчи тўлқин қонуни бўйича ўзгарадиган электр ва магнит майдонлардан иборат тангенсиал ташкил этувчилар вужудга келади. Диэлектрик антенна кўпинча учиш аппаратларининг сантиметрли ва дециметрли тўлқинларда ишлайдиган радиоқурилмаларида қўлланилади.