ДИЭЛЕКТРИК КУЧАЙТИРГИЧ

ДИЭЛЕКТРИК КУЧАЙТИРГИЧ — асосий кучайтирувчи элементи сегнетоэлектрикли конденсатордан иборат бўлган электр тебранишлари кучайтир-гичи; келадиган кучланиш ўзгарганда конденсатор сиғими ўзгариб, электр тебранишлар кучаяди. Кўпинча Диэлектрик кучайтиргичнинг кучайтириш каскадида сегнето-электрикли конденсаторлар электрик кўприк схемасида уланади. Диэлектрик кучайтиргичнинг бир каскадидан бериладиган кучланиш бўйича паст частотали электр тебранишларни 100 мартагача кучайтириш мумкин. Лампали ва транзисторли кучайтиргичларда кучайтиришни ошириш учун алоҳида кучайтириш каскадлари бирин-кетин уланиши мумкин. Ишлаш тарзи бўйича Диэлектрик кучайтиргич магнитли кучайтиргичга ўхшаш; асосан, автоматика, сигнализация қурилмалари ва б. да ишлатилади.