ДИЕН СИНТЕЗИ

ДИЕН СИНТЕЗИ — қўшбоғлари ораланган диен углеводород (диен) ларнинг 1,4 углерод атомига тўйинмаган бирикмалар бириктириш реакцияси. Диен синтези натижасида бошланғич диеннинг ик-кинчи ва учинчи углерод атомлари ўртасида қўшбоғ бўлган олти аъзоли цикллар вужудга келади. Диен вазифасини гетероциклик бирикмалар, мас, фуран бажариши мумкин. Диен синтези 1928 й. да органик-кимёгарлар О. Дильс ва К. Альдерлар томонидан кашф этилган. Диен синтези ёрдамида бошқа усуллар билан олиниши қийин бўлган полициклик бирикмалар (мас, стероид лар, D витамин), инсектицидлар ва б. моддалар синтез қилинади.

Loading...