ДИФФЕРЕНЦИАЛ

ДИФФЕРЕНЦИАЛ (лот. differentia – фарқ, тафовут) — 1) техникада — бир валдан хар хил тезликда айланадиган икки валга ёки икки валдан бир валга ҳаракат узатадиган, тишли ғилдираклари бўлган механизм. Автомобиллар ёки бошқа транспорт машиналари бурилаётганда етакчи ғилдираклари ҳар хил тезликда айланади, чунки улардан бири кўпроқ, иккинчиси камроқ йўл босади. Дифференциал ана шунга имкон беради. Мас, автомобиллардаги Дифференциал ёрдамида двигатель валидан водило op-кали сателлитларга (сателлитлар ўз ўқи атрофида ва механизм ўқига нисбатан айланади), сателлитлардан мустақил марказий ғилдираклардан ҳар қайсисига ҳаракат узатилади. Металл кесиш станокларидаги Дифференциал ёрдамида кинематик занжирлар ростлаб турилади. Дифференциал вариаторлар, редукторлар, муфталар ва б. қурилмаларда ҳам бўлади;

2) математикада — функция орттирмасининг аргумент орттирмасига нисбатан бош чизиқли қисми. Дифференциал тушунчасини фанга Г. В. Лейбниц киритган. Дифференциал хоссалари математик анализттг йирик бўлимларидан бири бўлган дифференциал ҳисобда ўрганилади. У геометрия, механика, физика масалаларини ечишда асосий воситалардан бири ҳисобланади. Дифференциал тушунчаси вариацион ҳисоб, дифференциал геометрия ва функционал анализам умумлаштирилади.

Loading...