ДИФФЕРЕНЦИАЦИЯ

ДИФФЕРЕНЦИАЦИЯ, магма дифференциацияси — физик-кимёвий жараёнлар натижасида магмадан кимёвий таркиби турлича ёки турли нисбатдаги бир хил минераллардан ташкил топган жинсларнинг ҳосил бўлиши. Дифференциацияни ликвацион (ёки асл магматик) ва кристалланиш (ёки гравитацион) турлари бўлади. Ликвацион Дифференциациянинг тоғ жинсларини ҳосил бўлишидаги роли жуда чекланган бўлиб, бунда магма силикат ангидрид (SiO2), карбонапиар, темир силикатла-рп, темир оксидлари ва шунга ўхшашлардан ташкил топган қатламларга бўлиниб кетади. Кристалланиш Дифференциацияси т-ра ва босимнинг пасайишидан содир бўлади. Магма ўчоғида минераллар бирин-кетин, аввал қийин эрийдиганлари (оливин, пироксен ва б.), кейин осон эрийдиган (амфиболлар, слюдалар, дала шпатлари, кварц ва б.)лари кристалланиб аста-секин чўкади. Базальт магмасидан кристалланиш Дифференциация натижасида маълум тоғ жинсларининг деярли ҳамма хиллари ҳосил бўлади деб ҳисоблайдилар. Магма Дифференциациясида турли тоғ жинсларидан ташқари магматик руда конлари ҳам қосил бўлади.