ДИФФУЗИОН КАМЕРА

ДИФФУЗИОН КАМЕРА — зарядли зарралар (протон, электрон, а-зарра ва ҳ. к.) нинг ҳаракат траекториясини кузатишга имкон берадиган асбоб. Америкалик физик Л. Лангсдорф ясаган (1936). Усти ва ёнлари шиша, туби металлопластинкадан иборат цилиндр шаклидаги герметик идиш (раем). Диффузион камера Вильсон камерасит ўхшайди, лекин ҳар доим ионловчи зарраларга сезгир бўлиб, узлуксиз ишлаб туради. Камерага тушган зарядли зарра газ атомлари билан тўқнашиб, электронларни ажратади, яъни газ ионлашади. Камерадаги суюқлик (спирт) буғи конденсатланади (ка-меранинг таги совитилади ва қопқоғи иситилади, натижада т-ра пасайиши туфайли камерада ўта тўйинган буғ ҳосил бўлади) ва зарра камерадан ўтганда суюклик томчиларидан иборат из қолади. Диффузион камера ёнидан ёритилади ва зарра изи суратга олинади. Диффузион камера юқори энергияли зарраларнинг камерадаги газ ядролари билан ўзаро тўқнашувини ўрганишда, зарралар импульсный аниқлашда, катта босимли газларни текширишда ишлатилади.