ДИФФУЗИЯ (лот. diffusio — сингиш, тарқалиш) — молекулалар, атомлар, ионлар ва коллоид зарраларнинг тар-тибсиз иссиклик ҳаракати натижасида бир модданинг иккинчи моддага ўз-ўзидан ўтиши, бирининг иккинчисига сингиб кетиши. Диффузия газ, суюклик ёки қаттиқ жисмларда бўлади ва тезлиги модданинг зичлиги ва қовушоқлиги, т-ра, диффузияланувчи зарранинг табиатига ва ҳ. к. га боғлиқ. Т-ра кўтарилиши билан Диффузия тезлашади. Бир аралашмали система (бир модда) даги Диффузия ўз диффузия, кўп аралашмали система (газ, суюқ ёки қаттиқ эритмалар) даги Диффузия гетеродиффузия дейилади. Фан ва техника соҳаларида Диффузиянинг аҳамияти катта; кимёда Диффузия усули эриган модданинг молекуляр оғирлигини аниқлашда қўлланилади. Биологияда озиқ моддаларнинг сўрилиши ва ютилиши ҳамда моддалар алмашинув маҳсулотларининг чиқиб кетишида Диффузиянинг аҳамияти бор. Техникада терини ошлаш, газламани бўяш, металларни цементлаш ва азотлаш, металларда ҳимоя қрплама ҳосил қилишда қўлланилади. Геологияда Диффузия моддаларнинг қуюқдан суюққа, иссиқдан совуққа, намдан қуруққа тарқалишига айтилади. Фойдали қазилма конларини излашда Диффузиянинг роли жуда муҳим. Диффузия натижасида конлар бор жойларда рудаларни бирламчи ва иккиламчи ареал (жой) лари ҳосил бўлади. Булар ўз навбатида маъдан конларини қидиришда асосий омиллардан ҳисобланади. Физикада молекулалар (атомлар) Диффузия сидан ташқари ўтказувчанлик электронлари, коваклар, нейтронлар ва б. зарралар Диффузияси ҳам ўрганилади.