ДИФИЛЛОБОТРИОЗ

ДИФИЛЛОБОТРИОЗодам ва баъзи ҳайвонлар ичагида паразитлик қилиб яшайдиган сербар лентасимон гижжалар қўзғатадиган касаллик. Касал одам ёки ҳайвон ахлати билан гижжа тухуми, кўпгина тана қисмлари ташқарига чиқади. Тухум сувга тушса, 3—5 ҳафтадан кейин ундан ғумбаклар пайдо бўлади, улар баликдарни зарарлайди. Одам хом балиқ, шунингдек, нормал тузланмаган икра егандагина Дифиллоботриоз юқади. Бунда одамнинг кўнгли айниб, қайт қилади, баъзан қорни оғриб, жуда камқон бўлиб қолади. Бемор ахлатидан гижжа тухуми ёки тана қисмлари топилгандан кейин ташҳис қўйилади. Бемор иложи борича касалхонада даволангани маъ-қул. Организмдан гижжаларни ҳайдайдиган, шунингдек, камқонликни бартараф этувчи доридармонлар буюрилади. Касалликнинг олдини олиш учун дарё ва кўлларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик, балиқни фақат пишириб, қовуриб, дудлаб ёки яхшилаб тузлаб истеъмол қилиш керак. Балиқ тузланганда 2—7 кунда беза-рар бўлиб қолади. Сербар лентасимон гижжа личинкалари музлатилган баликда —6°, —18° т-рада 7 кунгача тирик сақланади.

Prev Article

ДИСТРОФИЯ

Next Article

ДИФИРАМБ