ДИФРАКЦИОН ПАНЖАРА

ДИФРАКЦИОН ПАНЖАРА — оптик асбоб; ношаффоф экранга қилинган кўп сонли параллель тирқишлар ёки ўзаро бир хил масофада жойлашган кўзгусимон йўллар (штрихлар) маж-муи; уларда ёруғлик дифракцияси хрдисаси содир бўлади. Дифракцион панжара ўзига тушаётган ёруғлик нурларини спектрларга ажратади. Дифракцион панжаранинг мунтазам ва номунтазам хиллари мавжуд. Тирқишлари тартибсиз бўлган хили номунтазам, тар-тиб билан жойлаштирилган хили мунтазам Дифракцион панжара дейилади. Оптикада номунтазам Дифракцион панжаранинг амалий аҳамияти йўқ. Мунтазам Дифракцион панжара ясси ёки сферик сиртга бир хил шаклда (тенг ораликда) чизилган чизиқлар тўплами бўлиб, чи-зиклap оралиғи d Д. п. даври дейилади. Дифракцион панжарага тик тушаётган ёруглик нурлари ҳар қайси тирқишда ф бурчакка синади, натижада нурлар йўли фарқи d-simp ҳосил бўлади. Баъзи табиий кристаллар ҳам рентген нурларини таҳлил қилиш учун мунтазам Дифракцион панжара сифатида ишлатилади.